Солиқ текшируви далолатномасига шикоят билдириш

Солиқ текшируви далолатномасига шикоят билдириш

Бу нима?
Солиқ аудити ўтказилган корхона, солиқ аудити далолатномасида баён этилган фактлар ва (ёки) текширувчиларнинг хулосалари ва таклифларидан норози бўлган тақдирда, солиқ аудити далолатномаси олинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли солиқ органига кўрсатиб ўтилган далолатнома бўйича ёки унинг алоҳида қисми бўйича ёзма шикоятлар тақдим этишга ҳақлидир.

Бу қандай амалга оширилади?

Шикоятлар ёзма равишда тақдим этилади ва текшириш материалларини кўриб чиқишда улар оғзаки далиллар билан тўлдирилиши мумкин.
Шикоятларда баҳсли актнинг тафсилотларини ва текширувчиларнинг солиқ даъволарини рад этувчи далилларни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир, шикоятлар қўллаб қувватланиши керак. Ёзма шикоятларга шикоятларнинг тўғрилигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
Юқоридаги ҳужжатлар бўйича ёзма шикоятларни умуман ёки уларнинг алоҳида қоидалари бўйича тақдим этиш мумкин.

 Сизга бу нима учун фойдали ҳиссобланади?

  Ҳар куни биз солиқ органлари томонидан камерал текширувларга дуч келамиз, уларнинг сўровларига жавоб берамиз, телефон орқали музокаралар олиб борамиз. Солиқ текширувлари давомида биз уларда иштирок этамиз ва керакли маълумотларни тақдим этамиз, шунингдек мижозимиз манфаатларини ҳимоя қиламиз.Бизнинг аудиторларимиз, солиқ маслаҳатчиларимиз кўплаб солиқ аудитларида қатнашган ва кўплаб солиқ далолатномалари бекор қилдирган. Дастлаб солиқ далолатномаси синчиковлик билан ўрганилади ва солиқ органлари билан музокара бошланади.

FAQ

Бу шуни англатадики, КСТ (камерал солиқ текшируви) якунлангани, бу ҳақда далолатнома тузилганини ва юборилганини англатади. Солиқ хисоботларида хатолар ёки бошқа қонунбузарликларга йўл қўйилган бўлиши мумкин. Холат юзасидан солиқ инспектори сизга my.soliq.uz сайтидан барча хато камчиликларни, агар қўшимча солиқ хисобланган бўлса бу солиқни қандай хисоблангани кўрсатиб берадиган жадвални тақдим этади. Агарда бирор этирозингиз бўлса 5 иш кунида этироз билдиришингиз мумкун.

 

Профессионал консультацияни хохлайсизми?

сўров қолдиринг ва биз сизга бизнесингиз бўйича бепул маслаҳат олишга ёрдам берамиз