- Асосий
- Хизматлар
- Солиқ маслахати
-
Форензик хизматлари (солиқ экспертизаси)
/
/
/
Форензик хизматлари (солиқ экспертизаси)
Форензик хизматлари (солиқ экспертизаси)
Бу нима?
Форензик - молиявий тергов, шу жумладан компаниянинг тўғридан-тўғри молиявий-хўжалик фаолияти бўйича экспертизалар тўплами, шунингдек, далиллар базасини тузиш учун ходимлар томонидан қолдирилган далиллар ва излар тўпламидир. Топилмалар суиистеъмоллик, ўғирлик, фирибгарлик ва турли хил бузилишларни аниқлаш ва кейинги ички тергов ёки оммавий суд ишларини олиб бориш учун ишлатилади.
Бу қандай амалга оширилади?
Бу фақат амалга оширилиши мумкин:
- юқори малакали солиқ консултантлар, молиячи ва бухгалтерлар томонидан;
- компаниянинг ҳужжатлари ва фаолиятини таҳлил қилиб, маҳсус тузилган гуруҳ ўзининг текширувларини ўтказади ва ўз ҳулосасини беради.
Сизга бу нима учун фойдали ҳиссобланади?
Бизнесни ҳимоя қилиш ва обрўсини сақлаб қолиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва айбдорларни ўз вақтида аниқлаш, далиллар базасини тўплаш ва суд жараёнида қўллаб-қувватлаш орқали бизнесингизни талон-тароч бўлишдан сақлаб қолади ва барча ноқонуний бўлган ишларни аниқлашга ёрдамн беради.
FAQ
Молиявий тергов жуда мураккаб хизматдир, шунинг учун мутахассисларнинг таркиби вазифанинг мазмунига қараб ўзгаради. Албатта, ҳар доим иқтисодчилар, аудиторлар, ҳуқуқшуносларнинг "асосий таркиби" мавжуд бўлиб, улар вазиятга қараб кенгаяди. Мисол учун, агар тергов қурилиш саноатига тегишли бўлса, бизга этказиб берувчилар, сметачилар, муҳандислар ва бошқалар қўшилади.
- Рахбарда молиявий ҳисоботларни манипуляция қилишда шубҳа бор;
- Шубҳалар мавжуд ёки активларни ўғирлаш факти аллақачон қайд этилган;
- Ички назорат қоидаларига риоя қилинмаса ёки ташкилот ходимларининг молиявий фирибгарликлари ҳақида бошқа тахминлар мавжуд бўлса.