- Асосий
- Хизматлар
- Консалтинг хизматлари
-
МЧЖ, ЯТТ, ОК, ХК ларни рўйхатдан ўтказиш
/
/
/
МЧЖ, ЯТТ, ОК, ХК ларни рўйхатдан ўтказиш
МЧЖ, ЯТТ, ОК, ХК ларни рўйхатдан ўтказиш
Нима бу?
Компанияни рўйхатдан ўтказиш МЧЖ, ЯТТ, ОК, ХК форматида юридик шахс мақомида тижорат фаолиятини амалга оширишни расмийлаштириш ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини олишни англатади.
Бу қандай амалга оширилади?
Биринчидан, тадбиркорларга зарур маслаҳатлар (онлайн/офлайн) берилади ва тушунтирилади. Шундан сўнг қуйидаги керакли маълумотлар йиғилади:
1. Компания номи
2. Фаолият тури
3. Солиқ тури
4. Юридик манзил ва кадастр ҳужжати
5. Таъсисчи ҳақида маълумот
6. Корхонага хизмат кўрсатувчи банк
7. Директор ҳужжатлари
Охирги босқичда давлат хизматлари маркази веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш амалга оширилади.
Сизга нима фойда?
Маслаҳатлашув давомида тадбиркорга энг қулай солиқ турини танлаш ва тўғри банк танлаш бўйича тўғри кўрсатмалар берилади.
Сиз Давлат хизматлари марказларида навбатда турмайсиз ва ўз бизнесингизни жуда қисқа вақт ичида рўйхатдан ўтказасиз.
Корхонанинг муҳри корхона очилган куни тайёр бўлади