Бухгалтерия хизматлари

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги 812-сонли қонуни Айланмадан солиқ тўловчиларга қандай таъсир қилди.Рисклар мавжудми ?

Амалиётга татбиқ этилган қонун айланмадан солиқ тўловчиларга қанда қулайликлар яратилиши ҳамда қандай маъсулят юкланиши тўғрисида қисқача тушунтириш бериб ўтилади.

19 июн 2023

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги 812-сонли қонуни Айланмадан солиқ тўловчиларга қандай таъсир қилди.Рисклар мавжудми ?

Ушбу қонун асосида бир нечта ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.Мисол учун эндиликда Айланмадан солиқ тўловчилари (АОС тўловчилари) ихтиёрий равишда махсус режимни танлаш имкониятига ега.Махсус режимда оборотига қараб икки хил қаътий қийматдаги солиқлар (обороти ўтган давр мобайнида 500 млн гача бўлган АОС тўловчилари йилига 20 млн обороти ўтган давр мобайнида 500 млн гача бўлган АОС тўловчилари 30 млн) тўланиши  таъкидланган.Ушбу режимнинг қулайлиги шундаки, эндиликда қаътий белгиланган ставкага ўтган солиқ тўловчилар :

Бухгалтерия хисобини юритишлари шарт бўлмайди.

Айланмадан олинадиган солиқ хисоботи хам топширилмайди.

Дивиденд тарздаги даромадлари солиққа тортилмайди.

Яна бир жихатни эътиборга олиш зарур.2022 йил 31 декабргача амалда бўлган солиқ кодексининг 462 моддасининг 9 банди шундай баён этилган.

“Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.”

2022 йил 30 декабрдаги 812-сонли қонун билан ушбу банд ўзгартирилиб қуйидагича баён этилган:

“Солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.”

Ушбу ўзгариш АОС тўловчилари учун риск бўлиб қолиши мумкин.Мисол тариқасида тушунтиришга харакат қиламиз.

Айтайлик АОС тўловчиси бўлган юридик шахс январь ойида 1.5 млрд оборот қилди.

Ушбу холатда эски тахрирдаги солиқ кодекси бўйича февраль ойидан бошлаб ҚҚС хамда Фойда солиғи тўловчисига айланиш керак еди.Хозирги тахрирдагисида эса январ ойининг ўзида 1 млрд дан ошган 500 млн учун 12 % миқдорда ққс хисобланиши керак.Бу эса АОС тўловчиларини эътиборли бўлишини талаб этади.

Профессионал консультацияни хохлайсизми?

сўров қолдиринг ва биз сизга бизнесингиз бўйича бепул маслаҳат олишга ёрдам берамиз